Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Ўзбекистон U19 қизлар терма жамоаси CAFA WOMEN'S CUP 2016 ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳрида футбол бўйича 19-ёшгача бўлган қизлар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Қирғизистон, Тожикистон, Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари иштирок эттган мусобақанинг биринчи турида, 15-октябр куни Ўзбекистон терма жаомоаси қизларининг илк рақиби Тожикистон термаси бўлди. Мазкур ўйинда Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги ўзбекистонлик қизлар 8:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи турни Эрон терма жамоаси ҳам, Қирғизистон термасига қарши 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.
16-октябр куни бўлиб ўтган иккинчи турда, Ўзбекистон терма жамоаси қирғизистонлик қизлардан 5:0 натижаси билан устун келишди. Шунингдек, иккинчи турда эронлик қизлар тожикистонлик тенгқурларини 6:0 ҳисобида мағлуб эта олишди.
Мусобақа ғолиби 3-турдан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашувидан сўнг маълум бўлди. “Жар” стадионида бўлиб ўтган баҳсда вакиллармиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб “CAFA Wоmens CUP U-19” турнири чемпионига айланишди.

1-тур, 15 октябр
Тожикистон - Ўзбекистон 1:8
Эрон - Қирғизистон 4:1

2-тур, 16 октябр
Тожикистон - Эрон 0:6
Ўзбекистон - Қирғизистон 5:0

3-тур, 17 октябр
Қирғизистон - Тожикистон 1:1
Эрон - Ўзбекистон 0:3

 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 22:51, 17.10.2016.
Ўқилди: 7774 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.