FA президенти Грег Кларк Англия терма жамоаси бош мураббийлигига инглиз мутахассисини тайинлаш режаси борлигини маълум қилди.
«Иложи бўлса, инглиз мутахассисини тайинлаймиз. Агар иложи бўлмаса, Премьер-лигада катта тажрибага эга, инглиз футболи тизимини ва футболчиларни тикланиш жараёнини тушунадиган мураббийга топширамиз. Англия футболида ҳеч қачон ишламаган мутахассисга терма жамоани топшириш – ақлсизлик бўлар эди» - деди Кларк.