«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Манчестер Сити» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини маълум қилди.
«Пеп билан қалин дўстмиз. У дунёнинг энг яхши мураббийи. Бироқ бу ўйинни мураббийлар қарама-қаршилиги деб бўлмайди. Натижа футболчиларнинг майдондаги ҳаракатидан келиб чиқади. «Манчестер Сити» ажойиб ўйин кўрсатмоқда, Гвардиоланинг таъсири кўриниб турибди» - деди Энрике.