Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

ЕЧЛ. «Барселона» Мессининг хет-триги эвазига «Манчестер Сити»ни янчиб ташлади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Гвардиола шогирдлари ўйин бошидан рақибга нисбатан юқори прессинг қўллай бошлади. Аммо уларнинг ўзи қўпол хатолар туфайли ўйинни йирик ҳисобда бой беришди. Таркибида Месси, Неймар, Суарес, Иньеста каби мастерлари бор "кўк-анорранглилар" бу хатоларни кечириб ўтирмади.

Баҳснинг 17-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Месси тўпни йўқотгандек эди, аммо Маскерано ёрдамга келди ва тўпни рақиб футболчисидан олиб қўйди. Тўпни эгаллаган Лео ҳужумни давом эттирди ва жарима майдончасига кирган Иньестани тўп билан таъминлади. Андрес тўпни орқароққа қолдирди. "Сити" футболчиси йиқилиб тушганидан фойдаланган Месси тўпни эгаллади ва Бравони алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди.

Танаффусга қадар ҳар иккала жамоада икки мартадан ажойиб имконият юзага келди. Аммо баъзида зарбаларга аниқлик етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишди.

Иккинчи бўлим бошида "Сити" посбони Клаудио Браво "қовун туширди". Олис масофадан етказилган узатма Суарес югурди, аммо жарима майдончасини ташлаб чиққан чилилик дарвозабон тўпни эгаллади ва шерикларига узатма бериш чоғида тўпни Суаресга бериб қўйди. Луис тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвоза томон тепди. Браво эса жарима майдончаси ташқарисида бўлишига қарамай, қўли билан қайтарди. Натижада у майдондан четлатилди.

Орадан кўп ўтмасдан бир киши кам бўлиб қолган манчестерликлар Мессидан 2та гол қабул қилиб олишди. Дастлабки аргентиналик футболчи Иньестадан узатма қабул қилди ва жарима майдончаси чизиғи устидан яқин бурчакка тўпни жойлади.

Учинчи гол ҳам қўпол хато ҳосиласи бўлди. Гўндоган ортга узатма бериши натижасида Луис Суарес жарима майдончасига кириб, Мессига узатма берди. Лео бирга-бир вазиятда Кабальерони осонлик билан доғда қолдирди.

Месси "покер"ни расмийлаштириши ҳам мумкин эди. Аммо Лео ўзи ишлаган пенальтини ўзи тепмади. Неймарнинг зарбасини эса "Сити" дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб бразилиялик ҳужумчи рақиб дарвозасига тўртинчи голни уришга муваффақ бўлди. Бу голга Месси ассистентлик қилди.

Ўйиннинг 74-дақиқасида Жереми Матьё иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этганини таъкидлаш лозим.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 9тага етказиб олган бўлса, "Манчестер Сити" 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

ЕЧЛ, "С" ГУРУҲИ, 3-ТУР
Барселона Испания – Манчестер Сити Англия 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 17 Месси, 2:0 – 61 Месси, 3:0 – 69 Месси, 4:0 – 89 Неймар.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике (Матье, 39), Альба (Динь, 10), Маскерано, Ракитич, Бускетс, Иньеста (Андре Гомеш, 80), Неймар, Месси, Суарес.
Манчестер Сити – Браво, Стоунз, Коларов, Сабалета (Клиши, 57), Отаменди, де Брюйне, Стерлинг, Сильва, Фернандиньо, Нолито (Кабальеро, 57), Гюндоган (Агуэро, 79).
Огоҳлантиришлар: Сильва (28), Фернандиньо (40), Матье (71), Стерлинг (90).
Четлатиш: Браво (53), Матье (73).

Селтик Шотландия – Боруссия М Германия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 57 Штиндль, 0:2 – 77 Хан.
Селтик – Гордон, Тирни, Туре, Святченко, Люстиг, Форрест (Робертс, 73), Рогич (Гриффитс, 71), Браун, Битон (Макгрегор, 63), Синклэйр, Дембеле.
Боруссия М – Зоммер, Эльведи, Вестергор, Вендт, Корб, Крамер, Штробль, Хофманн, Траоре (Шульц, 86), Хан (Херрманн, 90), Штиндль.
Огоҳлантиришлар: Крамер (12), Тирни (35).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Барселона 3 3 0 0 13-1 9
2 Манчестер Сити 3 1 1 1 7-7 4
3 Боруссия М. 3 1 0 2 3-6 3
4 Селтик 3 0 1 2 3-12 1

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:42, 20.10.2016.
Ўқилди: 10904 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.