Бугун Олий лиганинг 26-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Олмалиқда "Олмалиқ" жамоаси "Шўртан" клубини қабул қилади.
Ушбу жамоалар Олий лигада жами 15 марта тўқнаш келишган. 5 ўйинда "Олмалиқ", 5 учрашувда "Шўртан" ғалаба қозонган бўлса, 5 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 25:23 "Олмалиқ" фойдасига!
Факт: "Шўртан" Олмалиқда фақатгина 1 марта ғалаба қозонган.