Италия чемпионатининг 9-турида «Милан» ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилади.
Ўйин 22 октябрь соат 23:45да бошланади.
Айни пайтда «Ювентус» 21 очко билан мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда. «Милан» 16 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ҳар иккала жамоа ҳам сўнгги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказмоқда.
«Ювентус» сўнгги 6 ўйинни барчасида ғалаба қозона олган:
- «Лион» 1:0
- «Удинезе» 2:1
- «Эмполи» 3:0
- «Динамо Загреб» 4:0
- «Палермо» 1:0
- «Кальяри» 4:0
«Милан» сўнгги 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг:
- «Кьево» 3:1
- «Кьяссо» 5:0
- «Сассуоло» 4:3
- «Фиорентина» 0:0
- «Лацио» 2:0
- «Сампдория» 1:0
Ўзаро ўтказилган сўнгги ўйинларда «Ювентус» катта устунликка эга бўлиб, сўнгги 9та ўйинни барчасида ғалаба қозонган. «Милан» сўнгги бор «Ювентус»ни 2012 йилда 1:0 ҳисобида мағлуб этган.