«Челси» бош мураббийи Антонио Конте яримҳимоячи Поль Погба ҳақида ўз фикрини маълум қилди. Мутахассис «Ювентус»да у билан бирга ишлаган эди.
«Поль ҳар доим «МЮ»га қайтишни истаган, буни орзу қилган. Унга омад тилайман, бироқ фақат якшанба кунги ўйиндан кейинги фаолиятига. Погбани майдонда яхшилаб қўриқлаб борамиз. Бундан ташқари, дарвозамизга хавф соладиган Иброҳимовични ҳам кўздан қочирмаймиз» - деди Конте Sky Sports хабарида.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 9-туридан ўрин олган «Челси» - «МЮ» ўйини якшанба куни ўтказилади.