«Барселона» клуби сардори Андрес Иньеста «Валенсия»га қарши ўйинда (3:2) олган жароҳати юзасидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди.
Футболчи ўнг оёғидан жароҳат олгани тасдиқланди. Ушбу жароҳат туфайли Иньеста 6-8 ҳафта давомида майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Иньеста «Валенсия» яри ҳимоячиси Энцо Перес билан тўқнашувда жароҳат олиб, ўйин бошидаёқ майдонни тарк этганди.