«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Алекс Фергюсон ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини маълум қилди. Футболчи у билан 2003-2009 йилларда «МЮ»да ишлаган эди.
«Криштиану – ҳамма нарсага ўзи эришган фуболчи сифатида ажойиб мисол бўла олади. Мен «Криштиануни одам қилганман» дейишим мумкин эди. Кўплаб мураббийлар футболчилар ҳақида шундай гапиришади. Аммо бу гапларни Криштиану ҳақида айтолмайман.
Мен Скоулз, Гиггз ва Кантона каби ажойиб футболчилар билан ишлаганман. Бироқ Криштиану – уларни орасида энг яхшиси» - деди Фергюсон El Mundo Deportivo хабарида.