«Интер» бош мураббийи Франк де Бур жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлар ҳақида гапирди.
«Афсуски, менда жамоани мавсумга тайёрлаш учун вақт бўлмади. Шунинг учун ҳам ўртоқлик ўйинларида қилинадиган ишни чемпионат ўйинларида қилишга мажбурман.
«Интер» ҳужумкор ўйин намойиш қилиш ниятида, аммо буни амалга ошириш мушкул.
Балки бироз вақт ўтгандан сўнг бу фалсафага мос келадиган таркибни йиғишим мумкин. Ҳозирча, қўлимизда мавжуд имкониятлардан фойдаланишга мажбурмиз.
Янги мураббий муаммоларни ҳал қилолмайди, у худди шу қийинчиликларга дуч келаверади.
90 минут бўлмаса-да, «Ювентус», «Рома», «Кальяри» ва «Болонья»га қарши ўйинларда ўзим хоҳлаган «Интер»ни кўрдим» - деб айтди де Бур.