Голландия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Жорж Боатенг аёлларни мураббий бўлиб ишлаши ҳақидаги таклифга ўз муносабатини билдирди.
«Зўр бўларди. Келажакда аёллар эркаклар жамоасида муррабий бўлиб ишлашига қарши эмасман.
Спортда гендер камситишга йўл қўймаслик лозим. Агар мураббий ажойиб профессионал ҳислатларга эга бўлса, унинг жинси аҳамият касб этмайди. Биз бунга тайёр бўлишимиз лозим» - деди Боатенг.
Аввалроқ, Ирландия футбол федерацияси аёллар учун UEFA Pro лицензиясини олишга тайёрлайдиган курсларни очган эди.