«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Манчестердаги ҳаёти тўғрисида гапириб берди.
«Уй сотиб олиш? Билмадим, билмадим. Бу ерда ўз гаражига эга ўртачароқ уй сотиб олсам ҳам яхши бўларди. Бироқ матбуотда ёзилаётганидек, катта уй эмас. Бунақа уй сотиб олмайман.
Баъзан журналистларнинг таъқибисиз бир қадам ҳам босолмайман. Улар мени ҳамма ерда пойлаб юришади. Бу қандайдир табиий офат!
Баъзан кўчани кесиб ўтиб, ресторанга боргим келади. Бироқ шу ишниям бемалол қилолмайман. Бундан жуда хафа бўламан» - деди Моуриньо Sky Sports хабарида.