Кириш Регистрация

Винченцо Монтелла: «Женоа»га қарши баҳс натижаси ўйинга мос бўлмади»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелла «Женоа»га қарши ўйин (0:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кутганимиздек қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда ҳаддан ташқари секин ўйнадик, лекин «Женоа» ҳам дарвозамиз томон тайинли зарба бера олмади. Шу боис, натижа ўйинга мос бўлди деб айта олмайман.

Иккинчи бўлимда жамоанинг ўйини менга кўпроқ ёқди. Биз мағлуб бўлишни истамадик ва курашдик. Аммо Палелттанинг қизил карточкаси вазиятни оғирлаштирди. Ҳаттоки ўн киши бўлиб ўйнаб ҳам вазиятларни юзага келтирдик ва гол уришга яқин эдик. Аммо иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин таслим бўлдик.

ОАВ ҳамиша "Милан"дан қандайдир нарсаларни кутади, аммо биз хотиржамликни сақлаб қолишимиз керак. Бунақаси бўлиб туради. Баъзида ғалабадан кўра мағлубият жамоанинг ўсишига кўпроқ ёрдам беради. Ўсиш жараёни давом этмоқда ва ўйинчилар қилаётган ишларидан фахрланишлари керак.

Бизнинг салоҳиятимиз ҳозиргидан юқорироқ. Ҳақиқий "Милан"ни сўнгги 10та ўйинда кўрдингиз. Биз мавсумнинг боришидан қаноатланяпмиз», – дейди Монтелла.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:02, 26.10.2016.
Ўқилди: 4252 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.