"Атлетико" президенти Энрике Сересо "Атлетик" президенти Хавьер Алсабалнинг сўзларига муносабатини билдирди.
Алсабаль "Атлетико" номи "Атлетик"дан ўзлаштирилганини ҳақида гапирган эди.
"Без ҳеч нарсани ўзлаштириб олганимиз йўқ. Биз узр сўрайдиган иш ҳам қилганимиз йўқ. Биз ўз клубимиз билан фахрланамиз ва ҳеч нарсани яширмаймиз. Ҳаёт шунақа.
Бу баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмаслигини истардим. Биз "Атлетик" мас, "Атлетико"миз. Ҳаммаси ажойиб баск талабаларидан бошланган, биз 113 йиллик тарихга эгамиз. Бу нарса турли баҳсга сабаб бўлиши керак эмас, бу бемаънилик", - дейди Сересо.