Италиялик мураббий Роберто Манчини Римдаги Луисс университети талабалари билан учрашиб, Марио Балотелли ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Балотелли – аҳмоқ» - деди у кулгисини тўхтата олмай. «У мени ўғлим билан тенгдош. Унга жуда ёшлигида А серияда дебют қилишига имкон берганман. У ҳали ёш ва жуда кўп аҳмоқлик қилади. Бир неча йилни бекорга сарфлаб юборган. Умид қиламанки, «Ницца» клубида яна ўз ўйинини топади ва терма жамоага қайтади» - деди Манчини.