«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола сўнгги баҳслардаги жамоанинг муваффақиятсизлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Кетма-кет ўнта ўйинда ғалаба қозонган пайтда нима иш қилган бўлсам, ҳозир ҳам шундай ишлашда давом этяпмиз. Бундай пасайишлар барча жамоаларда бўлади. Одамлар менда сеҳрли таёқча бор деб ўйлайди, лекин футболда бундай нарсалар йўқ.
Ҳар бир жамоада яхши ва ёмон натижалар бўлади. Умид қиламан, бундай ҳолат бошқа такрорланмайди. Бу ишимнинг бир қисми ва мен ҳеч нарсани ўзгартирмайман», – дейди Гвардиола.
Испаниялик мутахассис фаолияти давомида илк марта кетма-кет 6та ўйинда ғалаба қозонмади.