«Порту» клуби яқин орада етакчи футболчиларини сотиб юборишни кўзламоқда.
Squawka хабарига кўра, «аждарҳо»ларнинг молиявий аҳволи яхши эмас ва фэйр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб 116 миллион еврога футболчи сотиши керак.
Таъкидланишича, клубни Ясин Браими, Эктор Эррера ва Андре Силва тарк этиши мумкин.