Кириш Регистрация

Микляев: "Мавсум бўйи мунтазам ўйнаган футболчиларга бироз дам беряпмиз"

Баҳо:
+ | -

Бугун олий лига 27-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” Қаршининг “Насаф” клубига қарши баҳс юритди ва қизиқарли тарзда кечган учрашувда 3:2 ҳисобида чиройли ғалабага эришди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Локомотив” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Учрашувни ёмон бошламадик. Иккита гол киритишни ҳам уддаладик. Лекин ҳимояда йўл қўйилган хатолар сабаб ўз дарвозамиздан ҳам икки бор тўп ўтказиб юбордик. Аммо йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмади, улар руҳан “синиб” қолишмади ва якунда ғалаба тўпини уриш бизга насиб этди.

Айни пайтда биз мавсум якуни арафасида турибмиз. Бутун мавсум давомида мунтазам майдонга тушиб келган ўйинчиларга бироз дам олиш имконини тақдим этяпмиз. Масалан, Темур Кападзе эндиликда ёш футболчи эмас. Қолаверса у деярли ҳар ўйинда майдонга тушиб келмоқда. Охирги пайтларда тез-тез ўйин ўтказганимиз сабабдан уни бугун ҳам захирадан майдонга туширишга қарор қилдик.

Шунингдек, Бикмаев ҳам “Бунёдкор” билан ўйинда ўзидан яхши таассурот қолдира олгани учун илк дақиқалардан ўйнади. Геворкян эса захирада қолди. Артурни ўйиннинг кечишига қараб иккинчи бўлимда майдонга туширмоқчи эдик.

Умуман олганда, ўйин анча томошабоп кўриниш олди. Ғалаба қўлга киритганимиздан мамнунман ва бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман, - дейди тажрибали мутахассис.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 19:24, 29.10.2016.
Ўқилди: 5927 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6420]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5278]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3572]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2660]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2253]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2193]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2163]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2159]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2098]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.