Немис футбол иттифоқи Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв билан тузилган шартномани 2020 йилгача узайтирганини эълон қилди.
«Биз ЖЧ-2014 даги ютуқни Россияда ҳам қўлга киритмоқчимиз. Бу футболчилар билан ишлаш ва уларни таркибга жалб қилиш менга жуда катта завқ бағишлайди» - деди Лёв.
Эслатиб ўтамиз, Лёв миллий терма жамоада 2006 йилдан буён ишламоқда. Унинг олдинги шартномаси ЖЧ-2018 якунигача мўлжалланган эди.