Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Зидан: «Жаноб, сиз амалда Европада ишламаяпсиз»

Баҳо:
+ | -

«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Вандерлей Лушембурго жамоанинг ўша пайтдаги ярим ҳимоячиси Зайниддин Зидан билан юз берган суҳбат ҳақида сўзлаб берди.

2004/2005 йилги мавсумда "Қироллик клуби" ЕЧЛнинг нимчорак финал босқичи доирасида дастлабки ўйинда "Ювентус" 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, жавоб ўйинида 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганди. Лушембурго дастлабки ўйин давомида жамоа ҳужумчиси Роналдони захира олган бўлса, иккинчи ўйинда Зиданни алмаштириб юборганди. Ушбу ўзгаришлар юлдуз футболчиларга ёқмаган.

«Туринликлар илк дақиқаларданоқ бизга босим ўтказади, деб ўйлагандим, аммо улар биринчи бўлимда ҳеч нарса қила олишмаганди. Роналдо ва Зиданда функционал тайёргарлик борасида муаммолар бор эди. «Ювентус» иккинчи бўлимда ҳам шундай ўйнашда давом этди. Зидан ва Роналдо кучсизроқ ўйнай бошлашди. Мен Зиданнинг ўрнига Гутини туширдим. «Ювентус» эса бунга эътибор қаратди ва дарвозамизга иккита гол урди.

Ўйиндан кейин гаплашиб олиш учун Зиданга қўнғироқ қилдим. Мен унга ўйин мантиғидан келиб чиқиб тўғри йўл тутганимни айтдим. У эса менга: «Жаноб, сиз амалда Европада ишламаяпсиз. Акс ҳолда мени ва Роналдони захирага олмаган бўлардингиз. Боиси, рақиб футболчилари бизда қўрқиб туришганди. Сиз амалга оширган ўзгаришлар туфайли уларда қўрқув ҳисси йўқолди», - дея жавоб берди», — деди Лушембурго.

Эслатиб ўтамиз, Лушембурго 2004 йилнинг 30 декабридан 2015 йилнинг 4 декабрига қадар «Реал»ни бошқарган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:54, 01.11.2016.
Ўқилди: 7208 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.