Хосеп Гвардиоланинг дўсти ва у ҳақдаги китоб муаллифи Марти Перарнау мураббийнинг услуби ҳақида гапириб берди.
«Гвардиоланинг ғояларини фаҳмлаб олиш учун жамоага одатда 18 ой мухлат керак. Унинг ўйин услуби худди хорижий тилни ўзлаштиришга ўхшаб кетади. Баъзи сўзларни ёддан билишинг мумкин, аммо суҳбатлашиш учун вақт талаб этилади.
Пеп ўзини ғоялар «ўғриси» деб таърифлаган бўларди. У жуда қизиққон ва ҳар сафар янги ғояларни ўрганиб, амалда қўллаб кўради. Пеп сув полоси, гандбол ва регбини томоша қилади, шахмат билан ҳам қизиқади. Бу спорт турларидан ўз ўйин услуби учун керакли жиҳатларни олади.
Гвардиола жуда эҳтиёткор мураббий. Каспаров (шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони) уни хотиржамликка берилмасликка чақирган, акс ҳолда мағлубиятлар бошланиб кетишидан огоҳлантирган» - деди Перарнау.