«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Ростов» (2:1) клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Оғир ўйин бўлди. Рақиб ҳам яхши ҳимояланди. Натижада жуда кам вазиятлар яратдик. Мураббий сифатида ёмон ўйин ўтказдим, яхшиямки футболчиларим мени қутқариб қолишди.
Бугун қабул қилган қарорларимдан кўнглим тўлмади. Ҳозир жамоам яхши формада, натижалар ҳам яхшиланиб бормоқда. Бундан фахрланаман.
Гризманн ажойиб ўйнади, айнан унинг чаққонлиги ўйин тақдирини ҳал қилди» - деди мураббий.