«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳужумчилар Бензема ва Мората ҳақида берилаётган саволлардан безиб кетганини маълум қилди.
«Бензема ва Мората ҳақидаги саволлар жонга тегди. Бир хил саволлар бериляпти ва бир хил жавоб олиняпти.
Мората асосий таркибда тушиши шарт? Ҳар иккаласи ҳам жамоамиз учун муҳим футболчи ҳисобланади. Ҳар иккаласи ҳам майдонга тушиб, керакли дақиқаларда ўйнайди. Ҳеч ким ўйин амалиётисиз қолмаслиги лозим. Жамоанинг манфаатидан келиб чиқиб қарор танланади» - деди Зидан Mundo Deportivo хабарида.