«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Дэнни Ингс олган жароҳатдан чуқур қайғуда эканини маълум қилди.
«Ливерпуль» Ингснинг жароҳатидан чуқур қайғуда. У майдонга қайтиш учун жуда кўп меҳнат қилган эди. Аммо яна жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Тикланиб олиш учун унга 7-9 ой вақт керак. Бироқ уни кучли эканига ишончим комил. У сафга қайтиб яна биз билан бирга бўлади» - деди Клопп.