«Милан» ва «Интер» клубларининг собиқ бош мураббийи Леонардо «нерадзурри» сафига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Интер»даги вазият яхши эмас. Жамоа ёмон ўйнамоқда, натижалар салбий, шунинг учун ҳам мураббийни истеъфоси мантиққа тўғри келяпти.
Мени номим номзодлар орасида санаб ўтилганидан хурсандман, аммо бу лавозимга мос келаман деб ўйламайман. Уларни ҳозирги мураккаб вазиятдан чиқара олмасам керак. Айни пайтда «Интер»га қайтиш ниятим йўқ» - деди Леонардо Sky Sport Italia эфирида.