«Боруссия Д» бош мураббийи Томас Тухель «Спортинг» (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ўйинда ҳужумчи Обамеянгни нега йўқлиги ҳақида гапирди.
«Обамеянгсиз бизга қийин бўлди, бироқ бошқа иложим йўқ эди. Уни майдонга туширмаслик ҳақида кеча қарор қабул қилганман. Аммо у қайтади. Бу бизни ишимиз, бошқаларни аралашиши шартмас. Бу ишларга изоҳ бермайман.
Тўрт турдан сўнг плей-оффга чиқдик, бу бизни хурсанд қилди. Муҳими мана шу. Бундан ташқари баъзи футболчиларга ўйин амалиётини бердик» - деди Тухель.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обамеянг ички можаро туфайли клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.