«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер «Тоттенхэм» клубига қарши ўйиндан олдин яримҳимоячи Гранит Чаканинг руҳий ҳолати ҳақида гапирди.
«Чака кучли интизомга эга эмас, бундан хавотирдаман. Дербида ўз ҳиссиётларингни жиловлай олишинг муҳим. Чунки бундай ўйинларда айнан шу ҳолат ўз самарасини беради.
Чака ҳаётда босиқ ва хотиржам йигит. Бироқ, баъзан майдонда қизишиб кетади. Буни ўзи ҳам билади. Гранит бу борада ўз устида ишлаши керак, ўзини назроат қилишни ўрганиши шарт» - деди Венгер.