XXV Ўзбекистон миллий чемпионатимиз ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Ўз-ўзидан охирги турлардаги учрашувлар ҳам қизғин тус олмоқда. Бугун ҳам шундай қизиқарли учрашувлардан бири жамоамиз иштирокида Ғузорда бўлиб ўтади.
“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви атрофида бўлаётган тахмин ва фаразлар ҳам турлича. Таъкидлаш жоизки, бўлажак учрашувнинг натижаси кўпчиликнинг эътиборида бўлиб турибди. Тўғри, жамоамизнинг очко йўқотишидан фойдаланиб қоладиган жамоалар ҳам бор. Аммо “Насаф”нинг энди очко йўқотишига ҳаққи йўқ. Чунки чемпионат давомида қилинган меҳнат ва ҳаракатлар мавсум сўнггида пучга чиқиши мумкин. Бу маъсулиятни “аждарлар”нинг ҳар бири ҳис қилиб туришибди.
Кўпчиликнинг тахминига кўра, бугун яққол устунлик жамоамиз томонида бўлади. Бундай тахминлар қилишга асос, “аждарлар”нинг ўтган турларда кўрсатаётган профессионалларга хос ўйинлари бўлмоқда. Шундай бўлишига ҳаммамиз ҳам ишонамиз. Футболчиларимиз бундай ишончимизни оқлашга муносиблар.
Албатта, “Нефтчи” жамоаси ҳам Қаршидан ижобий натижа билан қайтишга бор имкониятини ишга солиши турган гап. Юқорида таъкидлаганимиздек энди ҳар бир очко катта баҳога эга.
Бу ҳолат, ўз-ўзидан учрашувнинг муросасиз ва курашларга бой бўлишига олиб келади. Бундан фақат футбол ишқибозлари ютиши турган гап. Чунки улар қизиқарли футбол учрашувига гувоҳ бўлишади.
“Насаф” – “Нефтчи” учрашувига оид баъзи фактларни яна бир бор эслатиб ўтсак. Жамоалар бугун ўзаро 40-марта ҳисоб-китоб қилишади. Ўтказилган 39 учрашувда жамоалар бир хил 15 мартадан ғалабага эришишган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатидаги кичик устунлик жамоамиз томонида – 50:48.
Жамоалар Қаршида бўлиб ўтган 19 учрашувда ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган 12 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 51та гол киритилган. Тўплар нисбати 33:18ни ташқил этмоқда. Устунлик “Насаф” томонида.
Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун соат 16:00да Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бошланади. Мухлисларни эса ҳар доимгидек стадионга чорлаб қоламиз.