"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью Европа лигасининг 4-турида "Фенербахче"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) жамоа яримҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг ўйинига баҳо берди.
"У кўпроқ иш бажариши керак. Ҳаммаси оддий. Бу клубда катта умидлар бор. Бу чизиқда ўйинчилар кўп.
Мхитарян Мата, Лингард ва Марсиалдан яхшироқ ўйнаши керак. Мана, ҳаммаси оддий.
Ҳар бир мураббий ғалаба қозонишни истайди, ҳар бир мураббий жамоага фойдаси кўпроқ тегадиган футболчини ўйнатишни маъқул кўради. Мен ҳам шундай", - дейди Моуриньо.