«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти Европа лигасидан ўрин олган «Аустрия» (4:2) клубига қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
«Аустрия»га қарши яхши ўйнадик. Якшанба куни бўлиб ўтган «Эмполи» (0:0) клубига қарши ўйинда ижобий ўзгаришларни кўрган эдим. Бугун эса бунга тўлиқ амин бўлдим. Биз руҳият ва ирода борасида анча тикланиб олдик. Жамоавий ўйин билан натижаларга эришмоқдамиз. Касалимиздан тўлиқ қутилдик деб айтолмайману, аммо «Рома» соғайиш йўлида» - деди Спаллетти.