Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Тошкентда Сергей Арутюнов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси болалар ўртасида ўзбек футболи собиқ арбоби  Сергей Артёмович Арютунов хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этди.

2 ноябрь куни старт олган ушбу мусобақа илк бора ўтказиляпти. Халқаро мақомга эга бўлган бу турнирда 2005 йилда таваллуд топган болалардан ташкил топган 8 жамоа иштирок этмоқда. Улар – “Бунёдкор” (Тошкент), “Пахтакор” (Тошкент), “Металлург” (Бекобод”), “Локомтив” (Тошкент), СДЮШОР (Қозоғистон), “Қайрат” (Қозоғистон), “Урал” (Россия) “Спартак” (Тошкент).

Мусобақа 6 ноябрга қадар давом этади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбек футболи фидоийларидан бири — 1922 йилнинг 15 март куни таваллуд топган Сергей Арутюнов 2015 йил, 93 ёшида вафот этган эди.

Арутюнов 1940 йилдан бошлаб “Динамо” сафида тўп сурган ва жамоаси билан Ўзбекистон чемпионлиги ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Кейинчалик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак” жамоасида давом эттирган.

Футболчилик фаолиятини якунлагач эса аввал ҳакамлик қилан, сўнгра мураббийлик билан шуғулланган. Арутюнов 1953 йилда Москвадаги мураббийлар тайёрловчи Олий мактабни тамомлаган. 1956 йилда “Пахтакор” футбол мактаби ташкил қилиниб, Арутюновни у ерга ишга таклиф этишди. Ушбу мактаб Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Ҳамид Раҳматуллаев, Станислав Стадник каби истеъдодли футболчиларни тарбиялади.

1962 йилда Сергей Ауртюнов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлган.

1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Сергей Арутюновга ФИФА олтин медали топширилган. У, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси кўкрак нишони соҳибларидан бири эди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:45, 04.11.2016.
Ўқилди: 7260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.