Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв нима учун терма жамоанинг олдинда турган ўйинларига "Арсенал" яримимоячиси Месут Ўзилни чақирмаганини маълум қилди.
Германия терма жамоаси 11 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралашида Сан-Марино билан, 15 ноябрда эса ўртоқлик учрашувида Италия билан куч синашади.
"Бундеслигадан бошқа Европанинг топ-лигалари қишки танаффусга чиқмайдилар. Шунинг учун терма жамоадан ҳам, клубда ҳам кўп майдонга тушадиган ўйинчиларга дам бериш жуда муҳим", - дейди Лёв.
Шунингдек, мураббий яримҳимоячилар Тони Кроос ва Сами Хедира фақат Сан-Маринога қарши учрашувда қатнашишларини қўшиб қўйди.