«ПСЖ» клуби собиқ спорт директори, бразилиялик Леонардо «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньони танқид қилиб ўтди. У португалиялик мутахассисни ўтган асрнинг 70-йилларида машҳур бўлган италиялик қўшиқчи, бастакор ва актёр Лучо Даллага ўхшатди.
«Улар трансфер бозорида ёмон ишлашди, деб ўйлайман. "МЮ" кўп пул сарфлади, аммо ҳозирча самараси кам. Бунга Моуриньо сабабчи. У Лучо Даллага ўхшайди. У 70-йиллларда яхши қўшиқлар ёзганидан кейин бошқа муваффақиятга эришмади», — дейди Леонардо.
«Қизил иблислар» сўнгги 7та ўйиннинг атиги 2тасида ғалаба қозонди. «МЮ» ёзги трансферлар учун 140 млн евро атрофида маблағ сарфлади.