"Порту" посбони Икер Касильяс ва "Атлетико" ҳимоячиси Хуанфран Торрес Испания терма жамоасига қайтишлари мумкин.
Бу ҳақида миллий терма жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги маълум қилди.
"Хуанфран омади келмади. Шунчаки бу чизиқда бизда муаммо йўқ. Шунга қарамай, у жуда яхши ўйнамоқда ва бизнинг усулимизга яқин ўйин кўрсатади.
Касильясга келсак, эшиклар ёпилмаган. Буни аввал ҳам айтган эдим. Шунга қараб қарор чиқарамиз", - дейди Лопетеги.