«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович «Лос-Анжелес Гэлакси» клубига ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mirror.
АҚШ клуби 35 ёшли футболчи билан ёзда шартнома имзоламоқчи эди, аммо Златан «МЮ»ни танлади.
Жорий мавсумда Иброҳимовичнинг «МЮ» клубидаги ўйини қовушмаяпти. Агар у клубни тарк этадиган бўлса, «Гэлакси» уни ўз таркибига қўшиб олиш учун уриниб кўради.