«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатидан ўрин олган «Реал Сосьедад» (0:2) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди. Ҳар иккала гол ҳам пенальтидан урилган эди.
«Ҳеч қачон баҳона изламайман. Иккита пенальти ҳам ҳаққоний бўлди. Мағлубиятимизнинг сабаби - «Реал Сосьедад»нинг яхши ўйини.
Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик, Гамейрода гол уриш учун имконият бўлди. Иккинчи бўлимда эса рақиб устунлик қилди. Биринчи пенальтидан сўнг эса гол уришга вазият ярата олмадик.
Сафар ўйинларида муаммоларга дуч келаётганимиз тўғри» - деди Симеоне.