«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти «Хоффенхайм» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди.
«Ўйин охирида бизга омад етишмади. Тўп икки марта дарвоза устунига тегди.
Ўйин бошида ҳам муаммога дуч келдик. Фақатгина 30-дақиқадан сўнг тўпни назорат қила бошладик. Тезкор ҳаракат қилиб, кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. Бироқ футбол ўзи шунақа.
Умуман олганда жуда яхши рақибга қарши ўйнадик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик» - деди Анчелотти.