"Мидлсбро" бош мураббийи Айтор Каранка АПЛнинг 11-турида "Манчестер Сити"га қарши учрашувдаги дурангдан сўнг (1:1) фикрларини билдирди.
"Манчестер Сити" билан дуранг - ажойиб натижа. Биринчи бўлимда рақибна жуда ҳам ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқдик.Буни танаффусда футболчиларга тушунтирдим. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиздан мамнунман. БУ бизнинг қанчалик яхши ўйнай олишимизни кўрсатди", - дейди Каранка.