«Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Арсенал»га қарши Англия Премьер-лигаси 11-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 1:1 ҳисоби билан тугади.
«Жамоа ўйинидан тўла қониқдим. Замонавий футболда мослашувчан бўлиш ва турли ўйин вариантларини излаб топиш керак. Ғалабага ким кўпроқ ҳақли бўлгани ҳақида бир нарса дейиш қийин. Биз шунчаки хурсандмиз. Бу биз учун оғир ой бўлди, шунинг учун ҳам мағлубиятдан қутилиб қолганимиздан хурсандман», - деди бош мураббий.
«Кейннинг майдонга тушиши борасида ҳеч қандай кўзбўямачилик бўлгани йўқ, биз унинг ҳолатини ҳар куни баҳолаб бораётган эдик. Дембеленинг ўйини ҳақида нима дейишим мумкин? Унга гап йўқ», - деди Почеттино.
«Бизнинг уч ҳимоячи бўлиб ўйнашимизга «Челси» таъсир қилдими? Агар ёдингизда бўлса, биз ўтган мавсум ҳам шундай ўйнаётган эдик. Биз «Челси» билан бир хил кўринишда уч ҳимоячи билан ўйнаётганимиз йўқ, ҳар бир жамоанинг ўз тизими бор», - дея қўшимча қилди «ТОттенхэм» устози.