«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Мидлсбро»га қарши ўйиндаги дуранг (1:1)дан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз барқарор ўйинни кўришни истаяпмиз, бироқ ҳозирча «Манчестер Сити» рақиб жарима майдончасида етарли даражада яхши ўйнай олмаяпти», - деди испаниялик мутахассис.
«Ўз майдонимизда бўлган сўнгги ўйинларда биз очко йўқотдик, бироқ рақибларимиз нимани қойил қилишди? Учта ўйинда уларнинг бари жами беш марта дарвозамиз томон яқинлашиб кела олишди, холос», - деди Гвардиола.
«Агар «Мидлсбро» ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жамоанинг ўн нафар футболчиси бутун ўйин давомида ўз дарвозаси олдида туриб берди», - дея қўшимча қилди «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола.