Испания чемпионатида 11-тур ўйинлари якунланди. «Севилья» ўз майдонида «Барселона» клубини қабул қилди.
15-дақиқада Витоло дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, дарвозани осонлик билан ишғол қилди.
Бўлим якунида, Неймар томонидан оширилган тўпни Месси жарима майдони чизиғидан аниқ зарба билан дарвозанинг пастки бурчагига йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Месси томонидан оширилган тўпни Луис Суарес яқин масофадан дарвозага йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
Испания чемпионати 11-тур
Севилья – Барселона 1:2 (1:1)
Голлар: 1:0 – 15 Витоло, 1:1 – 43 Месси, 1:2 – 61 Суарес.
Севилья – Рико, Рами, Эскудеро, Мариано, Каррису, Насри (Иборра, 78), Сарабия (Корреа, 84), Витоло, Нзонзи, Васкес (Гансо, 68), Вьетто.
Барселона – тер Стеген, Суарес, Умтити, Динь, Бускетс, Маскерано, Суарес (Рафинья, 86), Серджи Роберто, Ракитич (Андре Гомеш, 73), Неймар, Месси.
Огоҳлантиришлар: Неймар (10), Рами (26), Серджи Роберто (44), Мариано (50), Динь (66), Нзонзи (82), Месси (83), Каррису (85), Суарес (88), Маскерано (90).