«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан янги шартнома имзолагач, маоши ҳам оширилгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Correio da Manha.
Манбанинг маълумотига кўра, португалиялик футболчи клубда 23,6 млн евро маош оладиган бўлди.
Шартнома муддати ниҳоясига етгунча эса умумий 118 млн евро ишлаб олади.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг аввалги маоши 21 млн еврони ташкил қилган.