«Челси» дарвозабони Тибо Куртуа «Реал» клубига ўтмоқчи бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Реал» билан ҳеч қачон музокара ўтказмаганман. Нима деб ёзишларидан, гапиришларидан қатъий назар, «Реал» билан алоқа қилмаганман» - деди Куртуа COPE хабарида.
Ўз навбатида, дарвозабон Испанияни ёқтиришини ва фаолиятини шу мамлакатда якунламоқчи эканини маълум қилди.