«Наполи» сардори Марек Ҳамшик сўнгги пайтлардаги қониқарсиз натижаларга изоҳ бериб, оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан ҳужумчи Аркадиуш Милик ҳақида гапирди.
«Биз уни соғиняпмиз. Милик бизга етишмаяпти. У жуда яхши ҳужумчи.
Усиз ҳам ҳар бир ўйинда 7-8 вазиятга эга бўлмоқдамиз, аммо улардан фойдалана олмаяпмиз.
Сўнгги пайтларда «Наполи» мақтангудек натижаларни кўрсатмаяпти, аммо биз яхши ўйнамоқдамиз» - деди Ҳамшик Football Italia хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Наполи» сўнгги икки ўйинда «Ювентус»га (1:2) ютқазиб, «Лацио» (1:1) билан дуранг ўйнаган эди.