«Лас-Пальмас» клубининг ҳужумчиси Серхио Араухо Испания суди томонидан қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Футболчи 26 сентябрь куни маст ҳолда автомобилни бошқариб, қўлга тушган эди.
Канар ороллари жиноят суди уни йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини қўпол равишда бузганликда айбдор деб топди ва 9 ой қамоқ жазосига маҳкум қилди.
Бундан ташқари, тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганлиги учун, футболчи 2 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Араухо 2013 йилда, «Барселона Б» клубида ўйнаб юрган пайтда бу ҳуқуқдан 8 ойга маҳрум қилинганди.