«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти «Ювентус» клубини бошқарган пайтида футболчи Зайниддин Зидан билан ишлаганини ёдга олди.
«Зидан каби юқори савиядаги футболчини бошқа кўрмаганман. Унинг меҳнати, айниқса машғулотлар пайтидаги ишлаши мени ҳайрон қолдирган. Бу ҳақиқий томоша бўлган.
Аммо у бундан ҳам кўпроғига қодир эди. Айниқса гол уриш, ҳужумларни якунига етказиш борасида яхшироқ натижаларга эришиши мумкин эди» - деди Анчелотти AS хабарида.