«МЮ» клубининг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ўзи билан ишлаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузди.
Мутахассис Абердин, Сент-Миррен, Ист Стерлингшир ва Шотландия терма жамоаларида ишлаган бўлишига қарамасдан, рамзий терма жамоага фақат «МЮ» футболчиларини киритди.
Таркиб қуйидагича:
Дарвозабон: Петер Шмейхель;
Ҳимоячилар: Гари Невилл, Неманья Видич, Рио Фердинанд, Патрис Эвра;
Яримҳимоячилар: Дэвид Бекхэм, Пол Скоулз, Рой Кин, Криштиану Роналду;
Ҳужумчилар: Руд ван Нистелроой, Эрик Кантона.