Испания чемпионатининг 11-тури доирасида «Барселона» сафарда «Севилья»га қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди (2:1). "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Лионель Месси, назаримизда, фаолиятидаги энг ғалати сариқ карточкасини олди.
ВАЗИЯТ
Мезбонлар футболчиси Нзонзи тўп билан югуриб кетаётган аргентиналик футболчининг бутсасини босиб олди ва Мессининг оёқ кийими ечилиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва «Севилья» футболчисига огоҳлантириш берди. «Барселона» етакчиси майдонда ўтирган ҳолда бутсасини кийишга уринди, аммо у ҳа деганда бунинг уддасидан чиқавермади. Шунда ҳакам ундан оёқ кийимни майдон ташқарисида кийишни сўради. Лионель майдон чети томон кетаётганида эса ҳакам унинг ортидан келди ва сариқ карточка кўрсатди...
Каталонияликлар ўз етакчиларига берилган огоҳлантиришнинг бекор қилинишини сўраб, Испания футбол федерациясига апелляция берди. "Барселона" раҳбарияти ушбу ўйинда ҳакам Мессига сариқ карточкани ноҳақ кўрсатган деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, ҳужумчи бутсасининг боғичи узилиб кетганди ва шу боис ўйинчи оёқ кийимини тезда тартибга келтира олмаган.
Ўйин ҳаками Сантьяго Хайме Латре ўзининг ҳисоботида Аргентина терма жамоаси сардорига сариқ карточкани майдонни тарк этишни истамагани учун берганини ва футболчи шундан сўнг оёқ кийимини тартибга келтира бошлаганини ёзган.
Аввал вазият видеолавҳасини томоша қиламиз ва шундан сўнг таҳлилга ўтамиз.
Давоми "Ҳакамлик ва ўйин қоидалари" блогида.