"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" ҳужумчиси Роналду ва "Барселона" ҳужумчиси Мессининг ўринбосарлари кимлар бўлишини тахмин қилди.
Италиялик мутахассис бу ролда "Барселона" ҳужумчиси Неймар ва "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалани кўрмоқда.
"Дибала яқин 10 йилда "Ювентус"нинг тарихига кириши мумкин. У ўзига хос футболчи, уни ким биландир таққослаш ноўрин. Неймар ва Дибала Месси ва Роналдунинг меросхўрлари бўлишлари мумкин", - дейди Анчелотти.