Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Сан-Маринога қарши ўйинда рекорд натижани кўзламаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2008 саралашида Германия 2006 йили Сан-Маринони 13:0 ҳисобида мағлуб этганди.
«Ўша ўйинда ҳар бир зарба голга айланган. Бироқ бу рекордни янгилаш – бизнинг мақсадимиз эмас. Муҳими уч очкога эга бўлиш» - деди Лёв терма жамоа матбуот хизмати хабарида.